МДҲ кузатувчилари иш бошлади

МДҲ кузатувчилари иш бошлади

МДҲ давлатларининг вакиллари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиб боради. Улардан 23 нафари аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раис ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди. МДҲ кузатувчилари миссияси таркибига аъзо давлатлар вакилларидан ташқари Ҳамдўстлик парламент ассамблеяси ходимлари, шунингдек, пойтахтда аккредитациядан ўтган дипломатлар ҳам киради.

Илҳом Неъматов, МДҲ ижроия қўмитаси раис ўринбосари:

- МДҲ кузатувчилари миссияси сайлов кампаниясини мониторинг қилишга киришди. Биз миссия штабини очамиз, у ташкилий масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади. Штаб қисқа ва узоқ муддатли кузатувчиларни минтақалар бўйлаб тақсимлайди, Қозоғистон сайлов қонунчилигини баҳолаш билан ҳам шуғулланади.

Спикер маълум қилганидек, миссия барча вилоятлар ва сайлов участкаларини қамраб олишга ҳаракат қилади. Кузатувчилар ҳудудий сайлов комиссияларида ҳам бўлади, сайлов кампаниясига тайёргарликнинг бориши билан танишади.

Илҳом Неъматов, Мдҳ ижроия қўмитаси раис ўринбосари:

- Фаолиятимиз очиқлик, демократия, нейтраллик, халқаро ҳуқуққа оид асосий меъёр ва тамойилларга амал қилган ҳолда Қозоғистоннинг ички ишларига аралашмаслик асосига қурилган. Кузатувчилик ишида тажрибага эгамиз. Бу МДҲ кузатувчиларининг Қозоғистондаги 15-миссияси. Ишончим комил, якуний хулосани тайёрлашда кузатув объектив бўлади.

Миссиянинг 10 нафар узоқ муддатли кузатувчиси аккредитациядан ўтди. Қисқа муддатли кузатувчилар эса сайлов арафасида юртимизга келади. Шунингдек, кузатувчи гуруҳлар раҳбарлари иштирокида координациявий кенгаш тузилади. Улар фаолияти якунлари 21 ноябрда эълон қилинади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси