Жорий йилдан талабаларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари ишга тушади. Уларга «Келажак» Ягона кўнгилли жамғарма тизими, «Миллий жамғарма – болаларга» дастури, фоизи енгиллатилган таълим кредити ва дифференцияланган грантларни киритиш мумкин. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қабулида бўлган Фан ва олий таълим вазири маълум қилишича, минтақалардаги давлат университетлари хорижий таълим даргоҳлари билан халқаро стандартларга мос илмий-тадқиқот университетларига айлантириш бўйича шартномалар имзоланди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари ётоқхоналар қуриш, олий таълим инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
– Ўтган икки йил ичида мамлакатимизда хорижий таълим даргоҳларининг 25 филиали очилди. Улардан 4 таси катта кампуслар бунёд этмоқчи. Алматида Демонфурд университети, Астанада Кавентри ва Кардиф университетлари кампуси, Туркистон шаҳрида Жанубий Кореянинг Восонг Университети кампуси очилади. Янгидан қабул қилинган фан ва технологик сиёсат доирасида янги механизмлар ва усуллардан фойдаланилади. TRL услуби барча илм даргоҳлари учун ишлатилиши мўлжалланяпти. Миллий фан академиясига алоҳида мухтор мақом берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.