VIII чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси иккинчи сессияси ниҳоясига етди. Депутатлари 100 та қонун қабул қилди. Учдан бир қисмини мажилисменлар киритган ҳужжатлар қаторида Суд тизими тўғрисида конституциявий қонун, аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлиги тўғрисида, миллий жамғарма, ер ости бойликларидан фойдаланиш тўғрисида қонунлар бор. Ушбу сессия давомида уч юздан зиёд савол кўриб чиқилди, 500 дан зиёд депутатлик сўрови берилди. Мажилисменлар 2,5 нафардан зиёд фуқарони қабул қилди.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
– Парламент сессияси якунига етяпти. Икки ойлик танаффус фақат қонун қабуллаш масаласида жорий этилади. Депутатлар минтақаларга боради, аҳоли билан учрашади. Мамлакат Президенти минтақаларда иш олиб бориш нақадар муҳимлигини кўрсатиб ўтган. Биз шу тариқа аҳоли фикрини билиш имконига эга бўламиз. Амалга оширилган ишлар келгуси сессия учун қўл келади ва янги ташаббуслар, депутат сўровлари учун асос бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.