Қозоғистонга Саудия Арабистонидан туристлар жалб қилинади

Юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши. Қозоғистон Саудия Арабистони блогерлари, оммавий ахборот воситалари ва туристик компаниялари вакиллари учун инфотур ташкил этиш ниятида. Бу эса мазкур давлат фуқаролари учун республикамизнинг ажойиб пейзажларини томоша қилиш имконини беради. Бундан ташқари, туризм соҳасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга яна бир туртки беради. Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев қиролликнинг Қозоғистондаги элчиси Файсал Ҳаниф ал Каҳтоний билан биргаликда иш юритиш имкониятларини муҳокама қилди. Келгуси йилда томонлар мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишининг 30 йиллиги доирасида қатор қўшма тадбирлар ўтказади. Шунингдек, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига Саудия Арабистони вакиллари таклиф қилинди. Эслатамиз, бу тадбир 2024 йил сентябрида ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.