Президент Миллий банк раҳбарини қабул қилди

Президент Миллий банк раҳбарини қабул қилди

2024 йилда Миллий жамғарма активларини бошқаришдан тушган даромад 4,5 миллиард долларни ташкил қилди. Олтин-валют захиралари ҳажми 45 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилди. Йиллик ўсиш 27 фоиздан ошди. Бугун Миллий банк етакчиси Тимур Сулейменов Қозоғистон Президентига 2024 йилда олиб борилган пул-кредит сиёсати ва 2025 йил режалари ҳақида ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга Қозоғистон иқтисодиётидаги ва молия тизимидаги вазият ҳақида маълумот берилди. Тимур Сулейменов банк секторида депозит базаси фаол ўсаётгани, миллий рақамли молия инфратузилмаси ривожланаётгани, Антифрод-марказ фаолияти ҳақида гапирди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари инфляцияни барқарорлаштириш, Миллий банк ва Ҳукумат ўртасида макроиқтисод йўналишида тиғиз ҳамкорлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.