Қозоғистонда 2026-2028 йилларга мўлжалланган уч йиллик республика бюджети тасдиқланди. Мажилис депутатлари тегишли қонунни қабул қилди. Унга барқарор ривожланиш ва инфляция пасайиб боришини
кўзда тутган сценарий асос қилиб олинди. Ҳар йили ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,3 фоизга ўсиши, инфляция 2028 йилга бориб 5-7 фоизга пасайиши кутиляпти. Келаси йили бюджет даромади 19 триллион тенгедан ошса,
2028 йилда 23 триллион тенгега етади. Лойиҳа Миллий жамғармадан бериладиган мақсадли трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда тайёрланган. Депутатлар фикрича, бу Қозоғистоннинг молиявий мустақиллиги ва иқтисодий
барқарорлигини кўрсатади. Бюджет ижтимоий йўналишда. 2026 йилда аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 11 триллион тенге ажратилади. Иқтисоднинг реал секторига ҳам ёрдам кўрсатилади, шу жумладан, минтақаларда
янги инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш учун «Байтерек» холдинги орқали молиялаштириш кенгаяди.
Вилоятларни ривожлантириш учун келгуси уч йилда 581 млрд
тенге ажратилади.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Барча мўлжаллар Давлат раҳбарининг «Кучли минтақа – кучли мамлакат» тамойилини амалда жорий этишга йўналтирилган. Бошқа муҳим ва эътибор талаб
қилувчи йўналишлар ҳам бор. Давлат қарзи, инвестициявий лойиҳаларни рўёбга
чиқариш, минтақалар ўртасидаги инфратузилмавий дисбалансни камайтириш ва
бошқалар улар қаторига киради.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

