Давлатларнинг барқарор ривожланиши бўйича ESG рейтингида Қозоғистон ЕОИИ ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида сезиларли яхшиланганини кўрсатган. Республика рўйхатда 51-ўриндан жой олди. Бу шуни англатадики, юртимиздаги компаниялар борган сари экологик, ижтимоий мсолашган ва корпоратив бошқарув тамойилларига амал қилмоқда, деб ёзади Energyprom.kz портали. Қолаверса, ESG кўрсаткичлари замонавий инвесторлар учун асосий критерийлардан бири саналади. 2020 йилдаги сўров шуни кўрсатганки, бутун дунёдаги ҳиссадорларнинг деярли тўртдан уч қисми ўз лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ижтимоий таъсир ўтказишни истайди. Таъкидлаймиз, ESG рейтинги 179 давлатни қамраб олган. Етакчилар - Финляндия, Швеция, Исландия, Норвегия, Швейцария.
Абдумалик Сарманов таржимаси