Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш EОИИдаги устувор
йўналишлардан бири. Ташкилотнинг Астанада бўлиб ўтган тадбирлари ҳам буни тасдиқлади. Мутахассислар тадбиркорлик салоҳиятини
баҳолаш ва унинг ўсишига тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаш имконини
берувчи турли лойиҳалар ва воситаларни таклиф қилмоқда. Қирғизистонлик
мутахассислар томонидан тақдим этилган тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этишга мўлжалланган мажмуавий рақамли экотизим V
Евроосиё иқтисодий форуми иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Шумқарбек
Адилбек Уулу, Қирғизистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик
ташаббуслар миллий институти директори:
−
Буни биздаги матрицада кўриш мумкин. У орқали эмпирик, янада чуқур илмий
тадқиқотлар ўтказилади. Шу тариқа, ҳар
қалай мен шундай ўйлайман, бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсатни тузатиш
мумкин. Назаримда, бу нарсани аудитория яхши қабул қилди, чунки биз ўта содда,
кичик ва ўрта бизнесга қандай ёрдам бериш мумкинлигини кўрсатадиган восита
яратдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

