Қозоғистонда бу йил 21 миллион тонна дон йиғиб олинди

Қозоғистонда бу йил 21 миллион тонна дон йиғиб олинди

Жорий йилда Қозоғистон миришкорлари катта муваффақиятга эришди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, жами 21 миллион тоннадан зиёд дон янчилди. Бу эса ўтган йилдагидан анча кўп. Ваҳоланки, ҳозирча умумий майдонларнинг фақат 83 фоизи ўроқдан чиқди. Умуман олганда, қатор вилоятларда ёз қуруқ келганига қарамай, ҳосилдорлик ўтган йилдагидан юқори, дея таъкидлади экспертлар. Шу жумладан, 1,4 миллион тонна ёғли ўсимликлар, 2,5 миллион тонна картошка ва 3,5 миллион тонна сабзавот йиғиб олинди.Замонавий техникадан фойдаланиш, рақамли мониторинг тизимлари, куз ҳавоси қулай келиши ўрим-йиғим мавсумининг қисқа вақтда якунланиши омили бўляпти, дейилади вазирлик берган маълумотномади. Ушбу мавсум уюшқоқлик билан ўтказиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси