Мажилисда ижтимоий кодекс лойиҳаси тақдим этилди

Мажилисда ижтимоий кодекс лойиҳаси тақдим этилди

Қозоғистонда ижтимоий тўловлар ажратишда янги параметрлар таклиф қилинди. Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида вазир Тамара Дуйсенова Ижтимоий кодекс лойиҳасини тақдим этди. Унинг таъкидлашича, эндиликда мамлакатда манзилли ижтимоий кўмак кўрсатишда яшаш учун зарур энг кам маблағ ўрнига медиан даромад ҳисобга олинади. Қатор хорижий давлатларда ана шундай усулдан фойдаланилади. Бундан ташқари, таркибида алоҳида эҳтиёжларга эга шахслар, болалар бўлган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш кучайтиририлади. Кодекс лойиҳасида ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими тўла ўзгариши кўзда тутилган.

ТАМАРА ДУЙСЕНОВА, МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИ:

- Ногиронлиги бор одамга хизмат кўрсатиш учун оила аъзолари жалб қилинади. Ногироннинг яқин қариндошлари якка ёрдамчилар ёки тегишли шаклда меҳнат ҳаққи ва ижтимоий тўловлари берилган ҳолда ижтимоий хизматчи сифатида рўйхатдан ўтказилади. Ижтимоий хизматларнинг янги стандартлари ва жон бошига бериладиган нормативлар белгиланади. Ижтимоий ишга фақат малакаси етарли эканлиги бўйича сертифицикатланган мутахассислар жалб этилади.

Рақамли оила харитаси ёки Қозоғистон оилаларининг шахси кўрсатилган базаси Кодекснинг муҳим компоненти бўлади, дея таъкидлади вазир. Умавжуд бўлган давлат органлари ахборот тизимлари асосида шаклланади, биринчи босқичда унга олти миллион оила ёки 19 миллион нафар қозоғистонлик киритилади. Хаританинг аҳоли фаровонлигига таъсири ҳақида вазир батафсил маълумот берди.

ТАМАРА ДУЙСЕНОВА, МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИ:

- БМТ томонидан тавсия этилган Алкира-Фостер моделидан фойдаланган ҳолда биз ҳар бир оиланинг фаровонлик даражасини ҳисобладик ва 5 тоифага ажратдик. Натижада, амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат тадбирлари самарадорлиги ва унинг оилалар фаровонлигига таъсирини аниқладик. Оилалар ва уларнинг аъзолари давлат ёрдамига қанчалик муҳтож эканлигини баҳолаш имкониятига эга бўлдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси