Қозоғистонда туристлар шикоят ва таклифлари учун сайт ташкил қилинди

Қозоғистонда туристлар шикоят ва таклифлари учун сайт  ташкил қилинди

Эндиликда ҳар бир қозоғистонлик ёки меҳмон туристик хизматлар сифатини яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин. Бунинг учун саёҳатчилар ўз шикоят-таклифларини Shagym.kz сайтида қолдириши лозим. Рақамли модуль E-tourism тизимида жойлашган ва соҳа объектлари, туркомпаниялар, гидлар, йўл бўйидаги ва бошқа сервислар ишини баҳолаш учун яратилган.  Туристдан талаб қилинадигани шуки, у сайтдаги анкетани тўлдиради ва исбот сифатида фотосурат жойлайди. Тизим олинган маълумотларни мустақил қайта ишлайди. Барча мурожаатлар - таклифлар, изоҳлар, истеъмолчилар норозилиги албатта давлат органлари, ҳокимлик ва бизнес томонидан кўриб чиқилади, дея таъкидлайди «Қазақтуризм» компанияси.

Талғат Аманбаев, «Каzakh Torism» миллий компанияси” ҳж бошқаруви раиси:

-  Шундай сайт бор, шикоят қилишни истайсизми ёки таклиф билдирасизми, танлайсиз. Далиллар билан бермоқчи бўлсангиз, фотосурат йўллайсиз. Тизим автомат шаклда ажратади. Ёки Алмати, Чимкент  транспорт компанияси эканлигини кўрсатади.  Рақамларни тўплайди. Сўнг минтақалар билан йиғилиш ўтказамиз. Масалан, «Ҳурматли Чимкент ҳокимлиги, йўлларнинг аҳволи ҳақида ёзилган мана бу 154 та шикоятни кўринг, мана фотодалиллар», деймиз. Бу нарса биз учун қўшимча имконият.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.