Пойтахт кашфиётчилари ўзига хос рақамли ишланмалар тақдим этди

Пойтахт кашфиётчилари ўзига хос рақамли ишланмалар тақдим этди

Пойтахтда бўлиб ўтган «NURIS hardware Challenge» танловида одамлар ҳаётини енгиллаштирувчи қатор рақамли ечимлар тақдим этилди.  Энг яхши ноу-хаулар муаллифлари қаторида Назарбоев Университет инновациявий кластери стартаперлари ҳам бор.  Ёш тадқиқотчиларнинг рақамли ишланмалари икки ой давомида тайёрланди. Бунинг учун рақамли прототиплаш лабораториясидан фойдаланилди. Натижада энг яхши 50 та лойиҳа танлаб олинди. Хавфсизликни таъминловчи ускуналар, тана аъзолари ўрнини босувчи рақамли воситалар ва конструкциялар бор. Масалан,  мамлакатда тенги йўқ бионик қўл протези мавжуд. Таъкидлаш лозимки, танловнинг умумий мукофот жамғармаси 2 миллион 200 минг тенгени ташкил қилди.

Алмат Дуйсенбаев, лойиҳа муаллифи:

- Бу протез электродлар орқали тана сигналларини қабул қилади ва одам қўли ҳаракатларини такрорлайди. Келажакда уни саноат масштабида чиқара олишимизга, муҳтожларни бионик протезлар билан таъминлашимизга умид қиламиз.

Зарина Кутпанова, ташкилотчи, рақамли прототиплаш лабораторияси катта менежери:

- Биз 120 тача компания вакилларини таклиф қилдик. Улар асосан хусусий ташкилотлар.  Уларни стартаперларимиз маҳсулотини  тижорийлаштириш, бу ишни молиялаштириши учун чақирдик. Кўриб турганингиздек, рақамли ишланмаларга қизиқиш катта.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.