Йил бошидан буён 13 ярим минг
одам «қондош» мақомини олди. Уларнинг 55 фоизи Ўзбекистондан қайтиб келди. Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, этник қозоқлар
шунингдек Хитой, Монголия, Россия, Туркманистон ва бошқа
давлатлардан ташриф буюрмоқда. Уларни республиканинг турли минтақаларига жойлаштиришди. Ишчи кучи етишмаётган Ақмўла, Абай, Қўстанай, Павлодар, Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистонга жойлашишни
ният қилганларга давлат томонидан кўчиб келиш учун субсидия ажратилган. Улар учун уй-жой ижараси ва коммунал хизматлар ҳаққи тўланади. Умуман олганда, йил
бошидан буён 600 нафардан зиёд қондошга турли шаклда ёрдам кўрсатилди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси