Қозоғистон пойтахтида халқаро теннис турнири давом этмоқда. Асосий ўйинлардан ташқари, «ATP 250 Astana Open» доирасида Star-Program ташкил этилди. Бунда машҳур спортчилар ёш мухлислари билан учрашувлар ўтказади. Республикамиздаги теннис марказларининг тарбияланувчилари ўз кумирлари билан суратга тушиш, ўзини қизиқтирган саволларга улардан жавоб олиш ва мастер-классларда иштирок этишдек ўзига хос имкониятга эга бўлди. Бундан ташқари, Доминик Тим билан дастхат-сессия бўлиб ўтди. АТР рейтингида 81-ўринда турадиган таниқли спортчини кўриш учун кўплаб мухлислар тўпланди. Шунингдек, жаҳоннинг етакчи теннисчилари Астанада дарахт ўтқазиш тадбирида иштирок этиш ва аутизм марказини бориб кўришни режа қилмоқда. Дарвоқе, турнир ташкилотчилари таъкидлашича, дунё ОАВ эътибори ушбу кенг миқёсли тадбирга тортилган. Беллашувлар 40 та мамлакатда, 80 та халқаро ва 5 та Қозоғистон телеканалида эфирга узатилмоқда.
Дмитрий Савчук, турнир
директори:
- Бугун турнирнинг учинчи
куни, сешанба-чоршанба кунлари саралаш босқичи бўлиб ўтди, кеча якунига етди ва
асосий турнир матчлари бошланди, бугун биринчи гуруҳ ўйинлари давом этади,
Манарина ўйнайди, Вавринка, соат 6 да Тим ўйинга чиқади, жуфтлик матчда
Недовесов ўз шериги билан қатнашади, шунинг учун бугун анча ранг-баранг,
қизиқарли кун бўлади. Жами меҳмонлар – бизнинг спортчилар, 150 дан ортиқ одам
келган, яъни спортчилар ва уларнинг мураббийлари, томошабинлар таркибида кеча
кўп одам бўлди, кун давомида 2000 дан ошиқ одам келди, бугун янада кўпроқ
бўлади, деган умиддаман.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.