Археологлар ноёб топилмаларни қўлга киритди

Археологлар ноёб топилмаларни қўлга киритди

Сак қабилаларига оид аслзода шахснинг тақинчоқлари, дастаси шохдан ясалган силлиқловчи новтеша. Қарағанди вилоятида бир неча даврга оид ёдгорликлар топилди. Қимматли топилмалар Талди дарёси дельтасида қўлга киритилди, бу жой вилоят марказидан 100 километрча жанубда. Шу жумладан, эрта темир даврига оид сочилиб кетган олтин буюмлар, бронза даврига оид турли шакллардаги пичоқлар коллекцияси ва бошқалар бор. Археологлар бу қуроллар шу кунгача сақланиб қолганидан ҳайратда.

Тулкибай Тулеуов, вилоят тарихий-маданий меросни сақлаб қолиш маркази раҳбари:

- Шу вақтгача 20 та жойда археологик қазув ишлари олиб борилганди. 15 та ёдгорлик қайта тикланди. Биз уларни туристларга кўрсатиш учун асл ҳолатига келтиришга интилдик. Яқинда уч йиллик дастур ниҳоясига етади, йил охиригача археологик парк расмий турда очилиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси