Алмати туроператорларни ҳамкорликка чақиради

Алмати туроператорларни ҳамкорликка чақиради

Парижда туризм ва саёҳатлар бўйича йирик халқаро кўргазма очилди. Унда дунёнинг турли давлатларидан 35 мингдан зиёд ўз ишининг усталари тўпланди. Унда биринчи марта мустақил бренд сифатида Қозоғистоннинг Алмати шаҳри иштирок этди. Бугунги кунда мегаполисга араб давлатлари, Ҳиндистон ва Россиядан келаётган туристлар кўп. Ёзда шаҳар меҳмонхоналарининг 90 фоизи тўлиб кетди, бу эса рекорд кўрсаткич.

Марлен Маралов, Туризм Бошқармаси раҳбари ўринбосари, Алмати шаҳри:

- Европалик сайёҳлар оқими деярли уч марта ортди. Йилнинг биринчи ярмида Франциянинг ўзидан 2 минг саёҳатчи ташриф буюрди. Биз шу кунларда Европанинг барча қисмларидан келган сайёҳларга хизмат кўрсатяпмиз. Кўргазмалар, роуд-шоуларда қатнашяпмиз, бу эса Қозоғистонга, Алматига турист жалб этишнинг шартларидан бири.

Қозоғистон стенди француз турагентликларини қизиқтириб қўйди. Улардан бирининг вакили - Наташа Дему мамлакатимизга танишиш мақсадида келган. Табиатимизга меҳр қўйган. Шундан буён ўз мижозларини Қозоғистонга йўллай бошлади.

Наташа Дему, "Parfums du monde" туристик компанияси сотиш бўлими раҳбари:

- Фақат Қозоғистонни Францияда илгари суриш осон кечмаяпти, кўпчилик уни танимайди. Мен бу йўналишни тарғиб қилиш учун француз телевидениесида кўрсатув тайёрлаш лозим, деб ўйлайман. Қизиқарли нарсалар жуда кўп. Эътибор жалб этиш учун шундай қилиш зарур.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.