Мажилис янги Сув кодексини қабул қилди

Мажилис янги Сув кодексини қабул қилди

Мажилис Сув кодексини, ҳамда сув захираларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўрисидаги тегишли қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Кодекс лойиҳаси Давлат раҳбари топшириғига кўра ишлаб чиқилганди. Ҳужжатдан мақсад сув захираларини бошқаришга бўлган ёндашувни ўзгартириш. Мамлакатда гидротехник иншоотларни мунтазам назорат қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш талаби киритилди. Сув захираларини бошқариш бўйича ягона ахборот тизим барпо қилинади. У вазиятни айни вақтида кузатиш, тошқин ва қурғоқчиликни прогноз қилиш имконини беради. Умуман олганда, кодексда биринчи марта «сув хавфсизлиги», «экологик оқим» тушунчалари киритилган, сув объектларини муҳолфаза қилиш талаблари кенгайтирилган. Улар биринчи навбатда кичик дарё ва кўлларга тааллуқли. Бундан ташқари, фуқаролар сув захираларидан фойдаланиши мумкин. Миллий ахборий ҳисоботда мамлакатдаги сув захираларининг аҳволи, уларни муҳофаза қилиш ва ишлатиш бўйича маълумот берилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси