Ижтимоий мулоқот янги даражага кўтарилади

Ижтимоий мулоқот янги даражага кўтарилади

Қозоғистонда Ижтимоий ишонч миллий кенгаши Миллий қурултойга айланмоқда. Натижада, ижтимоий мулоқот янги даражага кўтарилиши кутиляпти. Ушбу майдонча халқ ва ҳокимиятни боғловчи восита, муҳокамаларга мўлжалланган жойга айланиши зарур. Депутатларнинг умумий фикри шундай.

Ерлан Саиров, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

- Халқ Қурултойи таркибига депутатлар, экспертлар, сиёсатшунослар кирадиЯнги маслаҳат органи барча минтақаларда фаолият юритади.  Яъни вилоят ва туман миқёсида фаолият юритаётган жамоат кенгашлари миллий қурултой форматига ўтади.

Қурултой умуммиллий мулоқот майдончасини кенгайтириш, иқтисодий, ижтимоий, маънавий масалаларни жамоатчилик билан бирга муҳокама қилиш ҳамда аниқ қарорлар қабул қилиш учун зарур. Депутат Саясат Нурбек янги жамоат бирлашмасининг мамлакат ҳаётидаги аҳамияти нақадар катталигига урғу берди.

Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

- Бугун миллатни бирлаштиришимиз керак. Ҳозир турли шаклларда ажралиб қолгандекмиз. Қозоқча гапирадиганлар, рус тилида сўзловчилар. Қозоқлар ва қозоқ эмасларШаҳарликлару қишлоқликлар. Машинаси борлар ёки йўқлар. Уйи борлар ва уйи йўқлар. Жамиятда кескин табақаланиш юз беряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси