Бош вазир IV Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашди

Бош вазир IV Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашди

Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳасида трансчегара лойиҳаларини рўёбга чиқариши, «яшил» энергия соҳасида баҳамжиҳат ишлаши зарур. Қозоғистон Бош вазири IV Тошкент  халқаро инвестиция форумида минтақа давлатлари ҳамкорлигини кенгайтириш учун устувор йўналишларни тилга олди. Ўлжас Бектенов ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-логистика инфратузилмаларини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Транскаспий Халқаро транспорт йўналиши доирасида йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш имконияти бор. Бош вазир инфратузимни янгилаш, трансмиллий оптик толали кабеллар ётқизиш, сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш зарурлигини ҳам алоҳида кўрсатди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Инвестиция жалб этиш минтақа иқтисодий парадигмасидаги асосий фактор. Қозоғистон  2029 йилгача ўз иқтисодига яна 150 миллиард доллар хорижий капитал келишини таъминлаш устида ишлаяпти. Бу мақсадга эришиш учун имконият етарли. Айни вақтда миллий иқтисодий тузилмаларни қайта ташкил этиш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти. 

Форум доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон  Бош вазири Ўлжас Бектеновни қабул қилди. Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, саноат, сув-энергетика ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдиЎзбекистон – Қозоғистоннинг муҳим савдо ҳамкори. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида бу кўрсаткич 10 фоизга ортди ва 1,3 миллиард доларни ташкил қилдиШундан 1 миллиард доллари – Қозоғистон экспорти.

Абдумалик Сарманов таржимаси