Астана халқаро форуми майдончасида Қозоғистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Энергетика ва инфратузилмалар
вазири Сухейл ал-Мазруий билан учрашув ўтказди. Суҳбатдошлар юқори даражада эришилган келишувлар,
хусусан, икки томонлама маҳсулот айланмасини 1 миллиард долларга етказиш
борасида сўз юритди. Вазир айтиб ўтганидек, Амирликлар томони Абу-Даби валиаҳд
шаҳзодасининг Қозоғистонга ташрифи чоғида имзоланган шартномаларни бажаришга киришган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТнинг Миграция агентлиги Бош директори
Эми Поуп билан ҳам учрашди. Давлат раҳбари мамлакатимиз бу соҳада фаол иш олиб
бораётганини маълум қилди. Эми Поуп миграция масалалари бўйича минтақавий
мулоқотни ривожлантириш учун Қозоғистоннинг 2025-2027 йилларда Алмати жараёнларига
раислик қилиш муҳимлигини қайд этди.
Яшил ўсиш глобал институти раиси, БМТнинг 8-Бош
котиби Пан Ги Мун билан бўлган учрашувда
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон улгердо нейтраллиги стратегиясини ишлаб
чиқишдаги экспертлик кўмаги ва Оролни қайта тиклаш дастуридаги иштироки учун институтга
миннатдорчилик билдирди. Пан Ги Мун мамлакатнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги
саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди, ҳамкорликни кенгайтириш
муҳимлигини таъкидлади.
Қозоғистон Президенти БМТнинг олий мартабали вакиллари гуруҳи билан ҳам учрашди. Уларнинг Астана халқаро форумидаги иштироки кўптарафлама ва конструктив мулоқотга
умумий содиқлик далили бўлиб хизмат қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ишонч билдиргани каби, БМТ
тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётни таъминлаш ишида универсал ва муқобилсиз
ташкилот бўлиб қолмоғи шарт.
Абдумалик Сарманов таржимаси

