Президент Мактуби, Миллий қурултойнинг таълим, фан ва
маданият борасидаги лойиҳалари, шунингдек, ички сиёсат. Ғарбий Қозоғистон
вилоятида Давлат маслаҳатчиси ва қурултой аъзоларининг жамоатчилик кенгашлари,
минтақа зиёлилари, шаҳар ва туман ҳокимлари билан бўлиб ўтган амалий учрашуви
давомида шу мавзулар юзасидан фикр юритилди. Хусусан, Ерлан Қарин вилоят
раҳбарияти билан Давлат раҳбари ташаббусларининг оралиқ якунларини муҳокама
қилди. Таълим соҳаси вакиллари билан суҳбатда тарбиявий ишлар бўйича янги
дастур ҳақида сўз борди. Дастурни янги ўқув йилида амалга ошириш бошланган. Минтақаларда
бу каби учрашувларни ўтказишдан мақсад – жамоатчилик билан мулоқотни
мустаҳкамлаш ҳамда Миллий қурултой фаолияти доирасида янги таклифларни ишлаб чиқиш.
Абдумалик Сарманов
таржимаси