Қосим-Жўмарт
Тўқаев АЭС қурилиши бўйича республика референдумида қатнашди. Сўнгра Давлат
раҳбари мамлакат оммавий ахборот воситалари учун брифинг берди. Президент референдум
натижалари борасида ҳам фикрини билдирди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Бугунги кун тарихга киришига шубҳа йўқ. Фуқаролар АЭС қурилиши ёки қурилмаслиги
масаласини ҳал қилади. Референдум – бевосита демократиянинг жуда самарали
механизми. Халқ қандай қарор қабул қилса, давлат ҳам унинг иродаси билан иш
тутади. Тўғри қарор қабул қилинишига ишонаман. Бу – ўта муҳим воқеа. Шунинг
учун референдум ўтказишни қўллаб-қувватлайман.
Президент
агарда референдум якунига кўра, халқ ёқлаб овоз берса АЭС қурилишини ким амалга
ошириши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Бу мураккаб масала. Ҳукумат таҳлил қилиши лозим, тегишли музокаралар ўтказилади.
Шахсан ўзим Қозоғистонда бу соҳада ишлаши учун энг илғор технологияларга эга
бўлган компаниялар халқаро консорциуми тузилиши лозим, деб ҳисоблайман. Кейин
фаолият қандай давом этишини ҳаёт кўрсатади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси