Қозоғистонда Миллий валюта куни нишонланяпти

Қозоғистонда Миллий валюта куни нишонланяпти

Бугун Қозоғистонда Миллий валюта куни ҳамда молия тизими ходимлари байрами нишонланади. Тенгенинг муомалага киритилганига 30 йил тўлди. 1993 йил 15 ноябрида Қозоғистон миллий валютаси республика Президенти фармонига кўра муомалага киритилди. У мустақилликнинг яна бир тимсолига айланди. Янги банкноталарнинг барча номиналлари дизайни билан Қозоғистон  мутахассислари шуғулланди. Тенгенинг биринчи партияси учун портрет варианти танланди. Энг биринчи банкноталарга ал-Форобий, Суйинбай, Қурманғази, Чўқон Валихонов, Абай Қўнонбоев, Абулхаир хон ва Абилай хон каби мамлакат сиёсий ва маданий ҳаётига катта ҳисса қўшган таниқли шахслар тасвирланди. Орқа томони эса диққатга сазовор табиат ва меъморчилик дурдоналари билан безалди. Таъкидлаш лозимки, тенгенинг биринчи партияси Буюк Британияда, дастлабки тангалар эса Германияда зарб этилганди. 1995 йилда мамлакатнинг ўзида Банкнота фабрикаси очилди. Бу воқеа Қозоғистоннинг молиявий мустақиллигини мустаҳкамлади. Валютамиз 2011, 2012 ва 2013 йилларда халқаро банкнота ҳамжамияти томонидан дунёда энг яхши, деб тан олинди. А уже в 1995 году в стране открылась собственная Банкнотная фабрика. Тенге ўзига хос дизайни, аъло сифати ва сохталаштиришдан муҳофазалангани билан ажралиб туради. Миллий валюта давр билан ҳамнафас илгарилаяпти. Миллий банк 2025 йил охиригача рақамли тенгени муомалага киритиш ниятида. Бу эса мамлакат тўлов тизимини янада ривожлантиради ва инновациявий молиявий маҳсулотлар яратиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.