Парламент юқори палатаси депутатлари медиация орқали халқаро келишув шартномалари тузиш тўғрисида БМТ конвенциясини тасдиқлади. Ҳужжатни тақдим этган Қозоғистон Адлия вазири Қанат Мусин таъкидлашича, конвенция суддан ташқаридаги медиацияни такомиллаштиришда ва халқаро савдога ёрдам берувчи муҳим восита яратиш маъносида муҳим қадам бўлади. Вазир фикрича, унинг ёрдамида турли мамлакатларга мансуб икки ёки ундан кўп компания орасидаги тижорат баҳсларини барча учун мақбул шаклда ҳал этиш имконини беради. Айни вақтда, Қозоғистоннинг конвенция иштирокчиси мақоми мамлакат ташқарисидаги бизнес-нуфузига ва инвестициявий жозибадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Баҳс-мунозара иштирокчилари эса келишув шартномасини тан олиш ва ижро этиш учун бошқа судга мурожаат этиши мумкин бўлади.
Қанат Мусин, Қозоғистон Республикаси адлия вазири:
– 2019 йил 7 августда Қозоғистон Сингапурда медиация орқали халқаро келишув шартномалари тузиш тўғрисидаги БМТ конвенциясини имзолади. Конвенцияга мувофиқ шартнома миллий қонунчиликка кўра рўёбга чиқарилади. Медиация натижасида имзоланган келишувларни амалда бажариш тартиби Қозоғистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни ва Фуқаролик-процессуал кодексида кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

