Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик қўмитаси раисини қабул қилди. Ермек Сағимбаев Президентга долзарб чорлов ва
таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, миллий хавфсизликни таъминлашга доир режа ҳамда чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро
терроризм ва диний экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркобизнесга қарши кураш,
киберхавфсизлик, давлат чегараларини муҳофаза қилиш ва қўриқлаш соҳаларидаги
вазиятга оид ахборотни тинглади. Учрашув якунида Президент миллий хавфсизлик
органларининг асосий фаолият йўналишлари бўйича бир қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

