Мажилис янги Конституцияни рўёбга чиқаришга қаратилган тўртта
қонун лойиҳасини қабул қилди. Улар қаторида Давлат раҳбари ҳуқуқий мақомини
белгилаб берувчи «Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида», шунингдек,
вице-президент лавозимини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳалари ҳам бор.
Депутатлар айни вақтда Қурултой, депутатлар мақоми тўғрисидаги ҳужжатларни
кўриб чиқади. Лойиҳа Парламент фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатларини белгилайди. Яна
битта лойиҳа Астана шаҳрини пойтахт сифатида бошқаришнинг ўзига хосликлари,
маслихат ва ҳокимлик ваколатлари, шаҳарсозлик, транспорт ва миграция масалалари
тўғрисида. Мамлакатнинг маъмурий-ҳуқуқий тузилиши бўйича ҳам Конституциявий
қонун қабул қилинди.
Снежанна Имашева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати::
- Лойиҳаларни Мажилис ва Сенат палаталари
депутатларидан иборат комиссия кўриб чиқади. Биринчи, иккинчи ўқиш май ойида
ўтказилади. Сайтга қўйилган, ҳар бир фуқаро қонунларга киритиш учун ўз
таклифларини йўллаши, парламентга юбориши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

