Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон Президентини туғилган куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон Президентини туғилган куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали суҳбатда Қирғизистон Президентини туғилган куни билан табриклади. Давлат раҳбари Садир Жапаровнинг қозоқ-қирғиз стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлашда қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолашини таъкидлади. Суҳбатдошлар икки томонлама ҳамкорлик динамикасини, олий даражада, шу жумладан, Садир Жапаровнинг апрель ойида Қозоғистонга килган расмий ташрифи доирасида эришилган келишувлар рўёбга чиқарилишини муҳокама қилишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.