Қозоғистон Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати раисини қабул қилди. Михаил Мишустин Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва Digital Almaty 2025 рақамли технологиялар форумида ҳам қатнашади. Суҳбатдошлар Қозоғистон – Россия стратегик ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилишди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, шу жумладан, ЕОИИ йўналишида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимира Путиннинг ўтган йилнинг ноябридаги Астанага давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш муҳимлигига эътибор қаратди. Михаил Мишустин қўйилган вазифаларни рўёбга чиқаришга тайёрлигини тасдиқлади ва икки давлат ҳукуматлари делегациялари музокаралари якунлари ҳақида ҳикоя қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия Президенти йўллаган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашиш таклифини қабул қилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Владимир Владимирович Путин Қозоғистон ташриф буюрган вақтда Уфадаги минтақавий форум муваффақиятли ўтди. Жорий йилда биз навбатдаги анжуманни Қозоғистон ҳудудида, Уральск шаҳрида ўтказиш ниятидамиз. Менимча, ҳамкорликнинг бу формати яхши натижалар бериши шубҳасиз.
Михаил Мишустин, Россия Федерацияси Бош вазири:
- Минтақалар
форуми биз учун жуда муҳим. Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ўзаро бевосита ҳамкорлик
қиляпти. Сиз таъкидлаганингих каби, бу жуда муҳим формат. Биз унинг самарадорлигини оширишга имкон қадар ҳаракат қиламиз.
Қозоғистон – Россия Федерациясининг иттифоқчиси. Муносабатларимиз
дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

