Мажилис соғлиқни сақлаш билан боғлиқ қонун лойиҳаси устида иш бошлади

Мажилис соғлиқни сақлаш билан боғлиқ қонун лойиҳаси устида иш бошлади

Мажилис депутатлари сенаторлар қатор ўзгаришлар киритишни таклиф этган соғлиқни сақлаш билан боғлиқ қонун лойиҳаси устида иш бошлади. Ҳужжат вейплар рекламасини тақиқлаш, қимор бизнеси ташкил этувчиларга нисбатан жиноий ва маъмурий жавобгарлик жорий этиш, лицензияси бўлмаган хорижий букмекерлик идораларининг интернет саҳифаларини блоклашни кўзда тутади. Мажилис депутати Асхат Аймағамбетов бу ҳақда маълумот берди.   

Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Парламенти мажилиси депутати: 

- Қонунчиликнинг асосий новеллаларига кўра, букмекерлик идоралари ва тотализаторлар рекламасини биноларга, реклама тахталарига, оммавий ахборот воситалари ва транспорт воситаларига осишни тақиқлаш, бошқа жойларга қўйиладиган рекламани чеклаш кўзда тутилган. Шунингдек, Қарздорлар ягона рўйхатида турган фуқаролар қимор ўйнаши тақиқланади.  

Таъкидлаш лозимки, қонун лойиҳасининг асосий қисми тиббиёт ходимлари фаолияти, уларнинг мақоми ва мавқеини кўтаришга қаратилган.  Ҳужжатда шифокорларнинг касбий фаолиятини суғурталаш моделини жорий этиш кўзда тутилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.