Эксперт янги Конституция инвестициявий салоҳиятни кенгайтиради

Эксперт янги Конституция инвестициявий салоҳиятни кенгайтиради

Конституциявий ислоҳот Қозоғистоннинг янги мавжудлик ва халқаро чорловларга мослашишини осонлаштиради. Немис молиявий эксперти Штефани Майер-Зидоунинг фикрича, сўнгги ўн йиллар давомида мамлакатимизнинг барқарор ўсаётгани кузатиляпти. Ислоҳотлар иқтисодий жараёнларни жадаллаштиради. Ҳуқуқий кафолатлар ва шаффофлик эса инвесторларнинг хотиржам бўлишини, халқаро ҳамкорлик кенгайишини таъминлайди.


Штефани Майер-Зидоу, «Jebsen & Jessen Industrial Solutions Gmbh» сотув бўйича директори:


- Мен 25 йилдан буён Қозоғистон билан молия соҳасида ишлаб келяпман, ўзаро шартномалар ҳажми ортаётгани, қизиқарли лойиҳалар кўпайиб бораётганини кўряпман. Жамият ўзгараётганини кузатяпман. Мамлакат дунёга очиқ. Шаффофлик эса бизнес тўғри йўналишда ривожланиши учун жуда муҳим. Буни иқисодий муваффақият билан мувозанатга келтириш зарур. Чунки у халқ учун жуда муҳим.


Абдумалик Сарманов таржимаси