Мажилис раиси расмий ташриф билан – Хитойда

Мажилис раиси расмий ташриф билан – Хитойда

Палата Спикери Ерлан Қошанов раҳбарлигидаги Мажилис делегацияси Хитойга қилинган расмий ташриф чоғида Умумхитой халқ вакиллари йиғилишининг Доимий қўмитаси раиси, Умумхитой халқ сиёсий консультатив кенгаши қўмитаси раҳбари ва ХХР раиси ўринбосари билан учрашди. Томонлар парламентлараро мулоқот, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни муҳокама қилди. Шериклик доирасида икки давлат пойтахтларида Қозоғистон ва Хитой маданий марказлари очилиши кутилмоқда. Қозоғистонлик депутатларда хитойликларнинг сунъий интеллект ва фавқулодда вазиятлар билан курашиш борасидаги тажрибаси катта қизиқиш уйғотди.

Умуман, ҳозирги вақтда мамлакатларда автомобилсозлик ва логистика соҳасида бир қатор муҳим лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Ўзаро шерикликнинг истиқболли йўналишлари сифатида  муқобил энергетика, трансчегаравий электрон савдо, йўлдош телекоммуникациялар тилга олинди. Қозоғистон ва Осмоности юрти ўртасидаги товар айланмаси  тарихда энг юқори даражага етиб, 41 миллиард долларни кўрсатди. Энди эса ўрта муддатли истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш ҳақида гапириш мумкин,  дея таъкидлади Мажилис раиси. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.