Мажилис ноқонуний бойликларни қайтариш тўғрисида қонунни қабул қилди

Мажилис ноқонуний бойликларни қайтариш тўғрисида қонунни қабул қилди

Ҳужжат маблағларни аниқлаш, келиб чиқишини тасдиқлаш ва қайтариш механизмлари регламентини белгилаб беради. Шунингдек, янги иш усулларини жорий эти шва бу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳужжат ноқонуний олиб кетилган маблағларни қайтариш билан шуғулланувчи орган тузиш мўлжалланган. Махсус давлат жамғармаси ва қайтарилган молияни тўплаш учун бошқарувчи компания тузилади. Қайтарилган активлар ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ишлатилади.

Снежанна Имашева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Ишчи гуруҳи йиғилишида қонун лойиҳасини кўриб чиққан Парламент Мажилиси депутатлари қонун кучга эга бўлган соҳаларга, активларни қайтариш бўйича масъул орган ваколатларига, вазирликлар ўртасидаги муносабатлар тартиби, комиссияларни шакллантириш ва уларнинг вазифалари, реестрни шакллантириш тартибига аниқлик киритиш бўйича қатор ўзгаришлар киритилди. Шу билан бирга «келиб чиқиши номаълум активлар», «ҳаддан ташқари кўп даромад» тушунчаларига аниқлик киритилди, «маъмурий-ҳокимият захиралари» тушунчаси жорий этилди. Бошқа ўзгаришлар бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси