Лондонда Умумжаҳон таълим форуми давом этяпти

Лондонда Умумжаҳон таълим форуми давом этяпти

«Пандемия вақтида мактабларни ёпиш шарт эмас эди». Лондонда бўлиб ўтаётган умумжаҳон таълим форумида қатнашаётган экспертлар шундай хулосага келди. Таркибида Қозоғистон делегацияси ҳам бўлган 115 мамлакат вакиллари анжуман давомида ковиддан кейинги таълим тизимини яхшилаш, инклюзив таълим ҳаммабоплиги, сифатини оширишга қаратилган новаторлик ечимларини тақдим этди.

Эрик Лори, Қозоғистондаги британия кенгаши директори:

– Пандемия даврида кўплаб мамлакатларда таълим сифати анча пасайиб кетди. Бугунги кундаги асосий вазифа – дастурга етиб олиш ва ковиддан кейинги таълим тизимини яхшилашдан иборат. Ушбу форум алоҳида аҳамиятга эга. Унда тажриба алмашиш, контактга чиқиш мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ЮНИСЕФ пандемия давридаги Қозоғистон таълими сифатини таҳлил қилди. Натижалар ҳали тайёр эмас. Бироқ дастлабки якунлар қониқарсиз.

Мағжан Аманғази, ахборот-аналитика маркази бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:

- Биз ўқитувчилар фикрини ўргандик. Дастлабки натижаларга кўра, педагоглар пандемия даврида болалар билим даражаси пасайганини маълум қилди. Иккинчи йўналиш — пандемиягача, пандемия даврида ва ундан кейин болалар олган баҳоларни таққослаш. Яъни уч давр маълумотларини кўриб чиқиш.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.