Қозоғистонда янги махсус иқтисодий зоналар очилади

Қозоғистонда янги махсус иқтисодий зоналар очилади

Саноат ва  инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, улар Алмати ва Туркистон вилоятларида ташкил этилади. Концепцияга кўра, уларда қурилиш ва қайта ишлаш саноати корхоналари ишга тушади. Таъкидлаш лозимки, махсус иқтисодий зоналар янги модель асосида ишлайди. Шу жумладан, имтиёзларни тақдим этишда дифференциацияланган ёндашув амалга оширилади. Иштирокчилар киритган инвестициясига кўра, турлича енгилликларга эга бўлади. Натижада, республика бюджетига киритилаётган солиқ миқдори ошади.

Абдумалик Сарманов таржимаси