Ўрта муддатли прогнозга мувофиқ, шундай ихтисосликка эга 198 минг нафар мутахассис талаб қилинади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, бизнес-хизматлар, яъни офисда ишловчилар, кўчмас мулк ва бошқа мулк бўйича турли амалларни бажарувчи агентлар, дастурлар яратиш ва синаб кўриш бўйича мутахассисларга ҳам эҳтиёж катта. Саноатга келганда, кўпроқ автомобиль, юк транспорти ва техник-электриклар талаб қилинади. Улардан кейинги ўринларда фермерлар, тракторчилар ва бошқалар турибди.
Улпан Шегенова, меҳнат захираларини ривожлантириш маркази департаменти директори:
- Биринчи навбатда бу демографик вазият билан боғлиқ. Биз аҳоли сони ўсиши оқибатида таълим, соғлиқни сақлаш, савдо соҳаларида кадрга талаб кенгайиши кутиляпти, деб ҳисоблаймиз. Бу турли факторларни ҳисобга олиш ва статистика маълумотлари таҳлилидан келиб чиқади. Прогнозга кўра, келгуси 30 йил давомида хизмат кўрсатиш ва таълим соҳаларида мутахассисларга эҳтиёж ортиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси