Мажилис Миллий жамғармадан болаларга маблағ ажратиш тўғрисида қонунни кўриб чиқди

Мажилис Миллий жамғармадан болаларга маблағ ажратиш тўғрисида қонунни кўриб чиқди

Қозоғистон болалари ҳисобидаги маблағлар ўз ўрнида ишлатилиши учун бу жуда зарур. оператор ҳисоб рақамларини очиш, тўпланган маблағларни тўлаш, шунингдек, улар розилигисиз жисмоний шахсларнинг давлат органларидаги шахсий маълумотларини тўплаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, маблағ бола 18 ёшга тўлганидан сўнг 10 йил давомида сақланади. Агарда фуқаро уни кўрсатилган мақсадларда ишлатмаса, маблағ пенсия ҳисобига ўтказилади. Ёш қозоғистонликлар вояга етгач тўпланган маблағни уй-жой шароитини яхшилаш ёки таълим олиш учун сарфлаши мумкин.

Унзили Шапак, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

– Муҳим шарт – Қозоғистон фуқаролиги бекор қилинганида, йўқотилганида, бошқа мамлакат фуқаролигига ўтганида маблағни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бола 18 ёшгача Қозоғистон фуқароси бўлиб қолаверса, маблағи йўқолмайди. Бола чет элга чиқиб кетган тақдирда ҳам у фуқаролигини ўзгартирмаса, маблағ қонунчиликда кўрсатилган меъёрларга кўра ажратилади. Лекин у Қозоғистондан кетса ва фуқаролигини ўзгартирса, сўнгра яна қайтиб келса ва фуқаролигини тиклаган тақдирда ҳам аввалги амалга оширилган тўловларнинг барчаси куйиб кетади. Масалан, бола 5 ёшга тўлганида Қозоғистондан кетса ва 12 ёшга тўлганида қайтиб келса ҳамда фуқаролигини тикласа, унинг аввалги маблағи бекор қилинади. 12 ёшидан янгидан ҳисоб бошланади.