2027 йилга бориб, мисол учун, илгари таъминот даражаси ўрта деб ҳисобланган аҳоли яшаш пунктларида бу кўрсаткич юқори кўтарилади. Бу ҳақда Мажилисда ўтказилган Ҳукумат соатида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилган. Вазир республикадаги аҳоли манзиллари учун янгиланган минтақавий стандартлар тизимини тақдим этди. 2022 йил давомида уни такомилига етказиш бўйича иш олиб борилган. Ҳужжат аҳоли учун зарур бўлган объект ва хизматларнинг минимал ва аниқ рўйхатини ўз ичига олади.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
- Янги тизим, слайдда кўрсатилгани каби, ҳаётнинг ижтимоий, муҳандислик-транспорт, экологик ва маиший соҳаларидаги 12 та йўналиши бўйича тузилган. Аҳоли яшаш манзиллари 5 та категорияда гуруҳга ажратилган, республика ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар сингари, туман аҳамиятидаги шаҳар ва туман марказлари, қишлоқ округи марказлари, таянч қишлоқ аҳоли пунктлари ва бошқа манзиллар кўзда тутилган. Шу билан бирга, аввалроқ айтганимдек, аҳоли манзилининг ҳар битта типи учун объект ва хизматлар рўйхати кенгайтирилган.
Вазирлик раҳбари айтишича, давлат минтақаларни ривожлантиришга умид боғлаган. Мақсадли трансфертдан анчагина маблағ ажратилган. 2023-2025 йилларда, масалан, 4,5 триллион тенге миқдорида маблағ йўлланган. Республикамиздаги 14 та вилоят марказида жорий йилда муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мўлжалланган. Жами бўлиб, 42 миллиард тенгедан зиёд маблағ эвазига бюджетда кўзда тутилган 67 та инвестиция лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. «Ауил-Ел бесиги» лойиҳаси доирасида қишлоқларда турмуш сифатини яхшилашга тахминан 200 миллиардлик маблағ йўналтирилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси