Қозоғистон олимлари шоли пўстидан нанокомпозит тайёрлашди

Қозоғистон олимлари шоли пўстидан янги материал – кремний-углеродли нанокомпозит яратишди. Махсус ишлаб чиқаришда йилига  мамлакатда тенги,5 минг тонна маҳсулот берилади. Муаллифлар таъкидлашича, шоли пўсти қайта тикланадиган хомашё қаторига киради. Уни қайта ишлашдан олинган маҳсулот резина-техник ва фрикция материаллари қаторига киради, кремний ва ферроқотишмалар олиш учун дастлабки материал сифатида ишлатилади. Нанокомпозит қишлоқ хўжалигида, шунингдек,  литий-ион батареялари аноди учун ҳам зарур. Таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳа Фан жамғармаси ёрдамида Минерал хомашёни мажмуавий қайта ишлаш миллий маркази томонидан рўёбга чиқариляпти. Давлат томонидан мазкур лойиҳа учун 300 миллион тенге ажратилди. Шунингдек, 60 миллионини ишлаб чиқарувчи тақдим этди.

Серик  Мажикенов, «Фан жамғармаси» акциядорлик жамияти департамент директори:


- Қозоғистонда катта ҳажмда шоли етиштирилади, шоли пўстлоғи сифатида кўп миқдорда чиқинди чиқади. Вазнига нисбатан олсак, 20 фоизни ташкил қилади. Пўстлоқда кремний диоксид мавжуд. Мазкур лойиҳа, табиийки, биринчи навбатда импорт ўрнини босиш учун мўлжалланган. Лекин экспорт қилиш имкониятлари ҳам етарлича катта.


Абдумалик Сарманов таржимаси