«Ҳамёнбоп интернет» дастури рўёбга чиқарилмоқда

«Ҳамёнбоп интернет» дастури рўёбга чиқарилмоқда

Келгуси 5 йил ичида Қозоғистоннинг барча шаҳар-қишлоқлари кенг тасмали интернетга уланади. Уларнинг 95 фоизи оптик толали алоқа линиясига эга бўлади. Шу билан бирга, йирик шаҳар ҳамда вилоят марказларида 5G технологиясидан 75 фоиз аҳоли фойдалана олади. 2023-2027 йилларга мўлжалланган «Ҳамёнбоп интернет» миллий дастурида шундай мақсадлар кўзда тутилган. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатга кўра, шаҳару қишлоқларни жаҳон интернет тўрига улашдан ташқари, республика ва вилоят аҳамиятига эга йўллар бўйлаб алоқа линиялари ётқизилади. Дастур доирасида жами 3 ярим мингдан кўпроқ  базавий станция қурилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси