Давлат раҳбари ХХР Давлат Кенгаши вакилини қабул қилди

Давлат раҳбари ва ХХР Давлат кенгаши раҳбари ўринбосари Лю Гочжун Ақўрдада Қозоғистон-Хитой стратегик ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари томонидан Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Си Цзиньпин ўртасида тузилган келишувларнинг амалга оширилиш аҳволини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти таъкидлаганидек, Хитой республикамизнинг ишончли ҳамкори бўлган ва шундай бўлиб қолади, муносабатларни янги сифат даражасига етказиш мамлакатимиз учун муҳим ҳисобланади. Лю Гочжун шерикликни ривожлантиришда ижобий ўсиш кузатилаётганини айтиб ўтди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Хитой Қозоғистон учун етакчи савдо-иқтисодий шерик саналади, икки тарафлама савдо ҳажми бўйича биринчи ўринда туради. 2023 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич рекорд даражага етиб, 40 миллиард долларга тенглашди. Эндиликда товар айланмасини 100 миллиард долларга етказиш вазифаси турибди. Ўйлаймизки, бу кўрсаткичга эришиш мумкпн.

Лю Гочжун, ХХР Давлат кенгаши раҳбари ўринбосари:
– Хитой халқининг азалий ва ишончли дўсти сифатида, ўтган йиллар ичида Сиз Хитой-Қозоғистон муносабатлари равнақига муҳим ҳисса қўшдингиз, бизнинг томон буни юксак қадрлайди. Ишонаманки, Сизнинг етакчилигингизда Қозоғистон давлатни тараққий топтириш, қудратли ва гуллаб-яшнаган Янги Қозоғистонни барпо этишда дадил олға интилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.