«Астана» халқаро молиявий маркази орқали Қозоғистон иқтисодига 13 миллиард доллар маблағ жалб этилди. Шундан 6 миллиард долларини AIX биржаси орқали келтирилган портфель инвестициялари ҳамда 7 миллиард долларини молия маркази иштирокчилари бўлган компаниялар ташкил қилади. АХММ бошқарувчиси бу ҳақда президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ваагн Хачатурянга маълумот берди. Ҳозир молия марказида 80 тадан зиёд давлатдан 3 мингта компания иш юритаяпти. Улар қаторида Арманистоннинг 6 та йирик молиявий ташкилоти ҳам бор. Президентлар АХММ суд тизими, Суд фаолияти ва Халқаро арбитраж маркази, шунингдек, АХММ молиявий хизматларни рўйхатга олиш қўмитаси иши билан танишишди. Айтмоқчи, марказ ва Арманистон Марказий банки ўртасида банк ва суғурта фаолиятида ҳамкорлик тўғрисида меморандум мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.