Қозоғистонда Astana Hub ва Инновациявий технологиялар парки бирлаштирилади. Парламент Мажилиси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Яъни экотизим самарадорлигини ошириш учун инновациявий хизматлар бириктирилади. Соҳадаги ўзгаришлар бир неча йўналишларда амалга оширилади. Молиялаштириш механизмларига эътибор қаратилди. Венчур бозорини ривожлантириш ва молия манбаларини кенгайтириш кўзда тутилган. Янги тузилманинг тажрибаси бошқа инновациявий соҳаларда ҳам ишлатилади. Шунингдек, инновациявий тизимни ривожлантиришга қаратилган ягона рақамли майдонча ташкил қилинади.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Бундан мақсад – давлат ёрдами чора-тадбирларини марказлаштиришдан иборат. Яъни фан, бизнес, инноваторлар ва давлат рақамли майдончасини бирлаштириш мўлжалланяпти. Бугунги кунда илмий база, мақолалар, аккредация, илмий-тадқиқот институтлари паспортлари ва грантлар бўйича маълумот киритилган илмий портал ишга туширилади. Бир сўз билан айтганда инновациявий лойиҳанинг фаолият юритишига бошидан охиригача ёрдамлашадиган «ягона дарча» ишлайди.
Astana Hub резидентлари 480 миллион долларга тенг маҳсулот экспорт қилди
Вазир халқаро бозорга чиққан иннновациявий лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтди. Бугунги кунда «Astana Hub»нинг 500 тадан зиёд резиденти умумий қиймати 480 миллион доллар бўлган маҳсулот экспорт қилди. Улар қаторида матнга кўра суратлар чизадиган сунъий интеллект модели ҳам бор. Кремний водийсидан 16 миллион доллар инвестиция жалб этган стартап OPEN AI ва Google каби технологик гигантлар маҳсулотлари билан рақобатлашмоқда. CodiPlay – EdTech соҳасида дунёнинг 600 дан зиёд мактабига етиб борди. Қозоғистон ташаббуси БМТ мукофотини олди. Блокчейн усулида бошқариладиган смарт-тахталар лойиҳаси эса Туркия ва Яқин Шарқ бозорларига чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

