Астанада учта кассация суди очилади

Астанада учта кассация суди очилади

Шунингдек, Астанада жиноий, фуқаро ва маъмурий ишлар бўйича учта мустақил кассация судлари очилиши маълум қилинди. Мажилис биринчи ўқишда ўқишда қабул қилган суд тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ конун лойиҳаси меъёрлари қаторида бундай иш тутилиши кўзда тутилган. Қонунга кўра адолат ўрнатиш иши билан фақат маҳаллий ва кассация судлари шуғулланади. Ишни олдиндан кўриш тақиқланади. Жараён томонларни таклиф қилган ҳолда оғзаки форматда ўтказилади. Шу тариқа, Олий суднинг вазифаси ўзгаради. У суд амалиётини тушунтириш ва бир хилда ўтказилишини таъминлаш билан шуғулланади, фақат истисноли вазиятлардагина турли ҳужжатларни кўриб чиқади. Ушбу ва бошқа янгиликлар 2025 йил июль ойидан кучга кириши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.