Қозоғистонлик акробат Алмати тоғларида хавфли трюк намойиш қилди

Қозоғистонлик Ғалимжан Ауесбай Алмати тоғларида хавфли трюк намойиш қилди. 3 минг 200 метр баландликда тўққизта  стул ёрдамида жуда мураккаб акробатик чиқиш машқ кўрсатди.

Акробатик трюклар ижрочиси бу видеони тайёрлашга бир ой давомида тайёрланди. Трюклар учун ишлатилган стуллар буюртма бериб, ёнғоқ ёғочидан ясалган. Уларнинг ҳар бири 7 ярим килограмм вазнга эга.

Ғалимжан Ауесбай, акробат:

– Бу санъатни кимдандир ўрганмаганман. Ҳамма нарса одамнинг истагига иштиёқига боғлиқ. Олдинига биз Чимбулоқ чўққисида трюк намойиш қилишни ўйладик. Стуллар жуда оғир, уларни олиб келиш қийин эди.

Ғалимжан 3 йилдан буён инглиз циркида акробат бўлиб ишлайди, маҳоратини чархлаяпти. У эквилибристика билан 10 ёшидан шуғулланган. Бу ишини давом эттириш ниятида. Ғалимжаннинг мақсадларидан бири – Қозоғистон цирк санъатини ривожлантириш ва янги трюклар яратиш.

Абдумалик Сарманов таржимаси.