Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Ўзбекистонда

Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Ўзбекистонда

Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Урганч аэропортида давлатимиз раҳбарини Президент Шавкат Мирзиёев шахсан ўзи кутиб олди.

Кейинроқ икки давлат раҳбарлари Хивада Ўзбекистондаги намунали енгил саноат корхоналаридан бири – гиламчилик фабрикаси билан танишди. Унинг маҳсулотлари ички бозорга, шунингдек, МДҲ давлатлари, Хитой ва АҚШга жўнатилади. Президентлар Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмасини ҳам томоша қилди, ундан ихтисослашган техника намуналари, электротехника жиҳозлари, боғдорчиликда эришилган селекциявий ютуқлар, кимё, озиқ-овқат, фармацевтика саноати маҳсулотлари жой олган. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев чегараолди вилоятларида экспортга йўналтирилган корхоналар барпо этишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Норасмий учрашув чоғида икки давлат етакчилари Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқчилигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Ўтган йил якунларига кўра, маҳсулот айланмаси тахминан 4 ярим миллиард долларни ташкил қилган. Бугунги кунда эса портфелдан сармоя ҳажми 2,5 миллиард Америка валютасидан зиёдроққа тенг бўлган 60 та қўшма лойиҳа жой олган. Улар саноат, энергетика, транспорт-логистика, АСМ соҳаларига йўналтирилган. Халқаро саноат коопреацияси маркази қуриш лойиҳаси ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтиб ўтганидек, Қозоғистон-Ўзбекистон тандеми – ҳаётий зарурат, фақат биргаликдаги ҳаракат билангина мамлакатларимизнинг барқарор тараққиётини таъминлаш мумкин. Давлат раҳбари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2034 йилга қадар стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик дастури қабул қилинишини қўллаб-қувватлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.