Қозоғистонга уч ойда 200 минг хорижлик турист келди

Жорий йилнинг биринчи чорагида  Қозоғистонга 200 минг нафар хорижлик турист ташриф буюрди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга мувофиқ, хитойлик саёҳатчилар Қозоғистонга тобора кўпроқ эътибор беряпти. Осмон ости мамлакати туристлари сони икки мартадан зиёд кўпайди ва 25 минг нафарга етди. Ҳиндистондан 18 минг нафар, Италиядан эса 3,5 минг саёҳатчи ташриф буюрди. Шунингдек, Қозоғистон инглизлар, Жанубий Корея ва АҚШ фуқаролари учун муҳим йўналишлардан бирига айланди. Таъкидлаш лозимки, энг кўп меҳмонларни ўзида жалб қилган ҳудуд – Алмати тоғ кластери. Шунингдек, Ақмўла ва Манғистау вилоятлари ҳам ўзига жалб этяпти. Умуман олганда, 2024 йилнинг дастлабки уч ойида хостел ва коттежларда бир миллион етти юз минг ташқи ва ички туристларга хизмат кўрсатди. Экспертлар фикрича, курорт зоналарига олиб борувчи янги авиайўналишлар очилиши соҳанинг янада ривожланишига олиб келади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.