Европалик дипломатлар Қўрғалжин қўриқхонасининг флора ва фаунаси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Улар экологик акция доирасида қарағай ниҳолларини ўтқазди, пушти фламинголарни ва албатта, Шренк ёввойи лоласини яқиндан кўрди. Давлат муҳофазаси остидаги ушбу тур ҳозирги лола
навларининг бобокалони саналади. Бу ўсимлик, шунингдек, Қўстанай вилоятидаги Наурзум резерватида ҳам ўсади. Умуман, Қозоғистонда лоланинг 35 тури ўсади, шундан 18 таси республика «Қизил китоб»ига киритилган. Мамлакатимиз
жанубида Кауфман, Регель ва Грейг лоласи кенг тарқалган. Дарвоқе, Грейг лоласи
ҳақли равишда «лолалар шоҳи» сифатида эътироф этилган. Маълумки, лолалар ҳозирги Қозоғистон ҳудудида 10 миллион йилдан
аввалроқ пайдо бўлган. Дунёда маданийлашган лоланинг
уч мингдан зиёд тури мавжуд. Уларнинг катта қисми — биздаги лола турларидан
тарқалган. Айтиш керак, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман
Василенко хорижлик дипломатлар
иштирокидаги тадбир видеосини ижтимоий
тармоқдаги саҳифасида улашган, лавҳа «Қозоғистон – лола
ватани» деб аталган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.