Корея Республикаси
Қозоғистоннинг асосий стратегик ҳамкорлари қаторига киради. Давлат раҳбари
бугун Корея Республикаси Президенти вакили – Президент девони раҳбари билан
учрашувдан сўнг шундай баёнот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама
алоқалар ижобий динамикасини юқори баҳолади. Кан Хун Шикнинг Қозоғистонга
ташрифи муҳимлигини таъкидлади. Президент Астананинг икки давлат ўртасида
стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ниятини кўрсатиб ўтди. Томонлар энергетика,
транспорт-логистика соҳаларида алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама
қилди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Ташрифингиз
қозоқ-корейс ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.
Биргаликда ҳаракат қилсак, ўзаро ҳамкорлик мунтазам ривожланиб боришига ишончим
комил.
Кан Хун Шик илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди ва Корея Президентининг
Қозоғистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумнинг
муваффақиятли ўтгани билан берган табригини етказди. У Қосим-Жўмарт
Тўқаевни, шу жумладан, сентябрь ойида ўтказиладиган «Корея Республикаси –
Марказий Осиё» биринчи саммитида қатнашиш учун Сеулга ташриф буюриш таклифини
топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифни қабул қилди, олий даражадаги музокаралар
Сеулнинг Астана, шунинг Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлигини
кучайтиришига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

