Мажилис ЕОИИнинг Эрон ва Сингапур билан шартномасини ратификациялади

Мажилис ЕОИИнинг Эрон ва Сингапур билан шартномасини ратификациялади

Мажилис Евроосиё Ииқтисодий иттифоқининг Эрон ва Сингапур билан шартномасини ратификация қилди. Бу эса мамлакат маҳсулотининг хорижий бозорларга чиқишини осонлаштиради ва экспортни кенгайтиради. Умуман олганда, бу давлатлар билан товар айланмаси ортяпти. Сингапур билан  Қозоғистон ўтган йили 1 миллиард 800 миллион долларга тенг маҳсулот алмашди. Шартнома кучга киргач, у ташкилотга аъзо давлатлардан келтириладиган барча товарларга қўйиладиган бож тўловларини бекор қилади. Иккинчи шартнома Эрон билан савдо қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган.

Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:

- Бугунги кунда мамлакатлар ўртасида чекланган товарлар рўйхатига кўра преференциал савдо тартиби йўлга қўйилган. Янги шартнома товар турларининг 90 фоизи учун бож бекор қилинишини кўзда тутади. Ушбу шартномага мувофиқ Эрон кўплаб товарлар учун қўшимча тўловни бекор қилади ва савдога чеклов қўймайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси