Қосим-Жўмарт Тўқаев: Иқтисодни мустаҳкамлаш – стратегик вазифа

Қосим-Жўмарт Тўқаев: Иқтисодни мустаҳкамлаш – стратегик вазифа

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун мамлакат бизнеси вакиллари билан учрашди. Президент таъкидлаган стратегик вазифа - Қозоғистоннинг минтақадаги етакчи мавқеини сақлаб қолиш ва кучайтириш учун мамлакат иқтисодини мустаҳкамлашдан иборат. Бу вазифанинг муҳим элементларидан бири – миллий ғоя. Шу билан бирга, ривожланиш учун ёндашувларни ўзгартириш зарурлиги аниқ. Мамлакат янги мавжудликка мослашиши, ишларни қайта йўлга қўйиши керак. Президент ўз нутқида давлат ва бизнес ўртасида самарали алоқалар ўрнатиш муҳимлигига эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, иқтисодни ривожлантиришда йирик инфратузилмавий ва саноат лойиҳалари, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, транспорт ва логистикани ривожлантириш устувор ўрин тутади. Айни вақтда, кичик ва ўрта  бизнес унутилмаслиги зарур. Тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш ҳамиша Ҳукумат эътиборида бўлиши лозим.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Шу билан бирга сармоя киритиш учун жозибали анъанавий соҳалар билан чекланмасдан, янги ўсиш нуқталарига эътибор қилиш лозим. Мавжуд геосиёсий вазият ва жаҳон савдосидаги аҳволда транспорт-логистика соҳаси учун катта имкониятлар очиляпти. Темирйўл, автомобиль, ҳаво транспорти орқали парвозларга талаб тобора кўпроқ ортяпти. Амалда, бу сектор биринчи планга чиқяпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев устуворликларлардан бири сифатида мамлакатда тадбиркорлик иқлимини яхшилаш зарурлигини кўрсатди. Бундай вазиятда бизнес асоссиз текширувлардан қонунчилик даражасида озод қилиниши, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувлар учун амалдоларнинг жавобгарлиги оширилиши, «прокурор фильтр»и жорий этилиши шарт. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга ҚҚС ставкаси масаласини кўриб чиқишни топширди. У дифференциацияланиши зарур. Энг юқори кўрсаткичи эса экспертлар, тадбиркорлар ва депутатлар фикри ҳисобга олинган ҳолда, аниқ ҳисоблар асосида Ҳукумат томонидан белгиланиши лозим, деди Президент. Давлат раҳбарининг фикрича, иқтисодни модернизация этиш банклар иштирокисиз имконсиз. Нутқига якун ясаркан, Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат бизнесига ижтимоий фаоллиги учун миннатдорчилик билдирди. У яна бир марта давлат Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот органлари сифатида тадбиркорларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси